Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов 26 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтзиши ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтга келиб, унинг ушбу жангдаги рақиби аниқ бўлди.
Боксчимизнинг маълум қилишича, унинг навбатдаги рақиби америкалик Эммануэль Тэйлор бўлади. Мазкур баҳс 10 раундга мўлжалланган бўлиб, вакилимиз интерконтинентал камари учун рингга кўтарилади. Бўлажак бокс кечаси АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов шу пайтгача профессионал боксда еттита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 6 бор рақибларини нокаутга учратган эди. Мазкур жангда ҳам юртдошимизга омад тилаймиз.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.