Валюта курслари 08/01/2025
$1 – 12948.10
UZS – 0.14%
€1 – 13502.28
UZS – 0.84%
₽1 – 121.01
UZS – 0.06%
Қидириш
Ўзбекистон 06/01/2025 Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради ва жаримага тортилди

Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради ва жаримага тортилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Боксчи Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради ва маъмурий жаримага тортилди.

Спортчи ижтимоий тармоқларда айиқ билан машғулот ўтказаётган видеоси тарқалгандан сўнг можаро марказида қолди. Бу видео жамоатчиликнинг кенг муҳокамаси ва танқидларига сабаб бўлди.

Шундан сўнг, Экология вазирлигининг экологик назорат инспекцияси ва ИИВ ходимлари томонидан текширув ўтказилди.

Текширув натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасига мувофиқ қонунбузарлик содир этилгани аниқланди.

Шаҳрам Ғиёсовга нисбатан маъмурий баённома тузилди ва унга уч карра базавий ҳисоблаш миқдорида жарима тайинланди. Видео иштирокчилари ва ташкилотчилардан тегишли тушунтириш хатлари олинди ва айиқ Фарғона ҳайвонот боғига топширилди

Қолаверса, боксчи Шаҳрам Ғиёсов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига чақиртирилиб, Вазирлар Маҳкамасининг "Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, жисмоний шахслар томонидан ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва турли мақсадларда фойдаланиш, ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш тақиқлангани тушунтирилди. Ўз навбатида Шаҳрам Ғиёсов узр сўраб, ўз хатосини тушуниб етгани ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини таъкидлади.  

Экология вазирлиги ёввойи ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишни кескин қоралайди! Бу каби ҳуқуқбузарликлар қонунчиликка кўра қатъий жавобгарликка сабаб бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг