Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Маданият вазири Корея Республикасида бир қатор учрашувлар ўтказмоқда. Яна бир ҳамкорлик учрашувларидан бирида бу "Корея Республикаси-Марказий Осиё" ҳакорлик форуми секретариати директори Лим Чёл Ви билан учрашди. Икки давлатнинг маданият вакилларининг учрашувида жорий йилнинг март-апрель ойларида Сеулда "Наврўз" номли маданият тадбири ўтказилиши режалаштирилди.
Ушбу маданият байрамида ўзбекистонлик санъаткор ва ижодкорлар иштирокида катта концерт уюштирилади. Шу йилниг сентябрь ойида эса, Ўзбекистонда Корея-кўргазмасини ташкил этиш келишилди ҳамда 2020 йилда Ўзбекистон музей ходимларини Кореяда малакасини ошириш масаласида музокаралар олиб борилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Ҳурматли Юртбошимизнинг мамлакат ривожланиши йўлидаги сайи-ҳаракатлари туфайли, маданият ва санъат соҳаси ҳам ўз йўналишини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида кўп ишлар амалга оширмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги расмий сайти.