Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 22/04/2016 Сеулда INVEST IN UZBEKISTAN Бизнес-форуми бўлиб ўтади
Сеулда INVEST IN UZBEKISTAN Бизнес-форуми бўлиб ўтади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 28-апрель куни Сеулда (Жанубий Корея) INVEST IN UZBEKISTAN бизнес-форуми бўлиб ўтади. Форумга Ўзбекистон давлат Рақобат қўмитаси ва Корея биржаси ташкилотчилик қилишмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Молия вазири Рустам Азимов раҳбарлигидаги делегация иштирок этади.

Шунингдек, форум ишида кимё ва электротехника саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, ёқилғи-энергетика мажмуаси, машинасозлик ва темир йўллари ташувчилари, шунингдек истеъмол товарлари, молия ва бошқа соҳасидаги ўзбекистонлик вакиллар қатнашиши кутилмоқда.

Форум давомида Ўзбекистон делегацияси томонидан мамлакатимиз иқтисодиётининг барча соҳалари ва тармоқларидаги инвестицион имкониятлари намойиш этилади.

Корея компаниялари, камида 15 фоиз хорижий сармоя улуши қўшилиши кутилаётган 50 дан ортиқ акциядорлик жамиятларининг молия-хўжалик ишлари билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг