Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 26/06/2018 Сеул кўчаси инвестициясига тендер эълон қилинади
Сеул кўчаси инвестициясига тендер эълон қилинади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сеул кўчаси инвестициясига тендер эълон қилади. Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатларининг дўстона муносабатларини таъкидлаш мақсадида Байналмилал кўчаси Корея услубида реконструкция этилиши маълум этилган эди. Ҳозирда Байналмилал кўчасининг номи Сеул кўчасига ўзгартирилиб, Бешёғочдан Оқтепагача бўлган қисми таъмирланиши ва пойтахтнинг энг чиройли масканларидан бирига айлантирилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Кўчанинг ташқи кўриниши ўзбек ва корея архитектурасига хос бўлган рамзларни ва хусусиятларни ўзида мужассам этади ва икки халқ маданияти орасидаги кўприк сифатида хизмат қилади. Янги бошланган ободонлаштириш ишларининг асосий мақсадларидан бири бу икки халқга хос бўлган ландшафт элементлари, ранглар гаммаси ва архитектурасидан келиб чиққан ҳолда умумий, бирлашган дизайн яратишдир.

Ҳозирда янги реконструкция лойиҳаси устида Жанубий Кореядан таклиф этилган мутахассислар ва Ўзбекистон архитекторлари ишлашмоқда.

Ушбу лойиҳага инвестиция қилиш масалалари бўйича фейсбукдаги Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий саҳифасига мурожаат қилиш мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг