Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 31/03/2017 Сергей Лавров Ўзбекистонга ташриф буюради
Сергей Лавров Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2017 йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифинг вақтида маълум қилди.

Мария Захарованинг қайд этишича, Сергей Лавров Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Вазирлар МДҲ иштирокчи-мамлакатларнинг давлатлараро ҳамкорлик ва ташқи сиёсатни мувофиқлаштиришни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишлари режалаштирилмоқда, шунингдек, улар энг долзарб ташқи сиёсий муаммолар бўйича ҳам фикр алмашадилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг