Воқеани шарҳлар экан, Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков шундай деди: “Digital-трансформация, тармоқларни кенгайтириш, LTE стандартини жорий қилиш ва навбатгаги технологик силжиш даврида молия дирекциясининг ўрни жуда муҳим. Шундай йирик лойиҳаларни амалга ошириш пухта ўйланган стратегияни талаб қилади ва Beeline инвестицион режасини бажариш билан боғлиқ. Ушбу даврда компаниянинг молия блокига Сергей каби малакали бошқарувчи бошчилик қилиши, Ўзбекистондаги VimpelCom учун катта муваффақият деб ҳисоблайман”.
“Янги лавозимда ишга тушар эканман, Beeline бизнесига янги назар ва ғояларни олиб келишни мўлжалламоқдаман. Корхонанинг молиявий барқарориги, узоқ муддатли рeжалаштириш, фаолиятнинг янги йўналишларини, перспектив ечимлар ва инноваицияларни тўғри баҳолаш — компаниянинг муваффақиятли фаолияти ва ижобий мижозлар тажрибасининг гаровидир деб ҳисоблайман” – белгилади Сергей Черепнин.
Сергей Черепнин 1972-йил 19-февраль куни таваллуд топган. 1994-йилда Москва давлат Университети механика-математика факультетини аъло баҳолар билан тамомлади, 2003-йилда Москвадаги MBA Бизнес ва Иқдисот Америка институтининг (AIBEc) дипломини қўлга киритди.
1995-йилдан 2000-йилга қадар Сергей консалтинг ва тижорат менежмент соҳаларида мутахассислашган бир неча компанияларда ишалаган. 2000-2006 йилларда VimpelCom ОАЖ молиявий блокида, Москва ҳудудий филиалининг молия директори, шунингдек Украинадаги Beeline‘да қатор раҳбарлик лавозимларни эгаллаб келган.
2006-йилда Россиядаги Nokia Networks молия директори этиб тайинланди, 2007-йилда эса Nokia Siemens Networks (NSN) муҳим мижозларидан бири билан ишлаш бўйича молия директори бўлди. 2012-йилдан Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина мамлакатларини бирлаштирувчи ҳудуд бўйича NSN молия директори лавозимини эгаллади. 2014-йилнинг cентябрь ойида Сергей Черепнин Россиядаги Nokia Networks бош директори лавозимини эгаллади.
Сергей оилали, икки нафар фарзанди бор. Фаол ҳаёт тарзини олиб боради, саёҳат қилишни ўзининг асосий хоббиси деб ҳисоблайди.