Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 26/08/2016 Сенаторлар янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунни маъқулладилар
Сенаторлар янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунни маъқулладилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Сенаторлар Олий Мажлиснинг қуйи палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини (янги таҳрири) кўриб чиқиб, маъқулладилар.

Ушбу қонун меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга, ташкилотларда иш берувчилар ва ходимларнинг ушбу соҳага доир талабларни бажариш бўйича масъулиятини кучайтиришга, меҳнат шароити ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли шароитлар яратилиши устидан назоратни таъминлашга доир вазифаларини белгилашга, ушбу соҳадаги жамоат назорати самарадорлигини оширишга, ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитларида амалдаги қонуннинг айрим нормаларини янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқлаштиришга қаратилганлиги таъкидланди.

Қонунга янги тушунчалар киритилди, иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш, меҳнатнинг муҳофаза қилинишини бошқариш тизими аудити, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигига чалинишни текшириш ҳамда ҳисобга олиш масалалари аниқ тартибга солинмоқда.

Ушбу соҳада жамоат назоратини амалга оширишда кенг жамоатчилик ва касаба уюшмалари иштирокининг аниқ механизмлари белгиланмоқда, уларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолият билан бевосита боғлиқ бўлган ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Сенаторлар мазкур қонун бозор иқтисодиётининг ҳозирги замон талабларига ва демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларга мувофиқ келишини ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳалари ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратишга, шунингдек, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ривожлантиришга кўмаклашишини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг