Валюта курслари 17/03/2025
$1 – 12953.20
UZS – 0.12%
€1 – 14058.11
UZS – -0.13%
₽1 – 151.13
UZS – 0.76%
Қидириш
Ўзбекистон 15/03/2025 Сенатда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Жорий йилнинг 13 март куни Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси О.Козихонова Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Марказий Осиёда зўравонлик экстремизмнинг олдини олиш” лойиҳаси раҳбари Штефан Бухмаер билан учрашди.

Учрашув давомида GIZ томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида ёшлар билан ишлаш бўйича давлат дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш, зўравонликка асосланган экстремизмнинг олдини олишда хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Лойиҳа раҳбари Штефан Бухмаернинг таъкидлашича, бугунги кунда Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси каби қатор ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Мазкур лойиҳа давлат ва фуқаролик жамиятининг зўравонликка асосланган экстремизмнинг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга, айниқса, заиф гуруҳларнинг радикаллашувга қарши бардошлилигини оширишга қаратилган.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини янада ривожлантириш бўйича келишувга эришдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг