Учрашув мобайнида меҳмон 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга доир Давлат дастурининг асосий қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда олиб борилаётган муҳим ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятидан хабардор этилди.
Томонлар парламентлараро мулоқотни янада жонлантириш, демократик ислоҳотларни ўтказишда, икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни фаоллаштиришда ўзаро муносабатларни ривожлантириш каби соҳалардаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар. Яқин қўшничилик ва ўзаро интеграция тамойилларига асосланган минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш борасида Ўзбекистон Республикаси томонидан кўрилаётган саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Э.Уэллс хоним мамлакатимиз мутлақо янгича суръатда ривожлана бошлаганини қайд этиб, Ўзбекистонда юз бераётган ижобий ўзгаришларга ва ислоҳотларга юксак баҳо берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.