Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 12/12/2018 Сенатда Алоҳида топшириқлар бўйича АҚШ элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Сенатда Алоҳида топшириқлар бўйича АҚШ элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 11 декабрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С.Артикованинг АҚШнинг одам савдоси мониторинги ва унга қарши курашиш соҳасидаги алоҳида топшириқлари бўйича элчиси Ж.Ричмонд билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар беради.

Учрашувда томонлар мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва одам савдосига қарши курашиш юзасидан республикада кўрилаётган чора-тадбирларнинг муҳимлигини таъкидлади.

Қайд этилганидек, АҚШ Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни, жумладан мажбурий меҳнатнинг барча шаклларига барҳам бериш ва одам савдосига қарши курашишда давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасидаги ҳаракатларни ижобий баҳоламоқда.

Томонлар таъкидлаганидек, юртимизда олиб борилаётган ишлар Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, шу жумладан фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини тўлиқ таъминлашга содиқлигини намоён этмоқда. Мамлакатимизда АҚШ билан ҳамкорлик доирасида бу соҳада биргаликда саъй-ҳаракатлар олиб бораётгани ҳам буни тасдиқлайди.

Учрашувда одам савдосига қарши курашиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Ушбу соҳада сусткашлик бутун дунёда кўплаб салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлиги таъкидланди. Жумладан, бу коррупцияни юзага келтиради, қонун устуворлигига путур етказади, фуқаролик жамиятининг пойдевори бўлган асосий қадриятларни барбод қилади. Шу муносабат билан мазкур йўналишда янги ёндашувларни қўллаш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, томонлар ўзлари манфаатдор бўлган бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг