Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 04/10/2020 Сенат Раиси Андижон вилоятида халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутатлари билан учрашди
Сенат Раиси Андижон вилоятида халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутатлари билан учрашди

 

3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Андижон вилоятига ташриф буюрди.

 

Ташриф давомида халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутатлари ва ҳудуд фаоллари билан учрашди.

 

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, туман аҳолиси 71,8 минг кишини, қолаверса, жами оилалар сони 18,6 минг, шундан камбағал оилалар сони 1283 тани ташкил этади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон вилоятининг Бўстон туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор доирасида туманда 2020-2022 йилларда қиймати 432,1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган 20 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 1 минг 423 та янги иш ўрни яратилади. 870 ўринли 7 та боғча, 3 минг 52 ўринли 7 та мактаб, 6 та соғлиқни сақлаш муассасаси реконструкция қилинади ва мукаммал таъмирдан чиқарилади.

 

Шу билан бирга, 1 та спорт объекти ҳамда 14 та бошқа турдаги объектлар қурилади ва реконструкция қилинади, 130 км ички ва давлат аҳамиятига эга йўллар таъмирланади. 2 минг 300 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминотини яхшилаш, етказиб берилган табиий газ ҳажмининг ҳисоб-китобини тўғри юритиш мақсадида ҳар бир хонадонга замонавий, электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилади. Мавжуд 195 та газ тақсимлаш қурилмалари тартибга келтирилади.

 

Белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан жами 153,6 млрд. сўм ажратилади.

 

Олий Мажлис юқори палатаси Раиси бу каби саъй-ҳаракатлар замирида, аввало, инсон манфаати ётгани, амалга ошириладиган ишларда депутатлик назорати олиб борилиши тўғрисида сўз юритди.

 

– Албатта, мазкур ишларнинг барчаси Бўстон тумани аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида қилинмоқда, – деди Сенат Раиси Т.Нарбаева. – Шундай экан депутатлар ушбу жараёнда фаол иштирок этиб, ташаббускор бўлиши керак. Қолаверса, Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган чора-тадбирларни назоратга олиши ҳамда муҳокама қилиб бориши мақсадга мувофиқ. Бу борада таъсирчан депутатлик назорати ғоят муҳим аҳамият касб этади. Ўз навбатида ҳар ойда бир марта қарор ижросини халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессиясида кўриб чиқиш, тегишли соҳа раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш лозим.

 

Шунингдек, учрашувда халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутатлари томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг