Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Молия 13/12/2016 Сенат 2017-йил учун Ўзбекистон давлат бюджетини тасдиқлади
Сенат 2017-йил учун Ўзбекистон давлат бюджетини тасдиқлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 13-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 2017-йил учун Ўзбекистон давлат бюджетини тасдиқлади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ва Молия вазири Рустам Азимов Сенаторларга давлат бюджетининг лойиҳасини тақдим этди.

2017-йилда давлат бюджетининг камомади ЯИМ нинг 1 фоизи ёки 2,4 трлн. сўмни ташкил этиши кутилмоқда.

Жумладан, бюджетнинг даромад қисми 44,5 трлн. сўмни, ёки ЯИМга нисбатан 19,2 фоизни, харажат қисми эса 46,9 трлн. сўмни ёки ЯИМга нисбатан 20,2 фоизни ташкил этади.

Азимовнинг маълумотларига кўра, солиқ нагрузкаси 2016-йилдаги 20,2 фоиздан 2017-йилда 18,9 фоизгача пасаяди.

Ўзбекистон бюджетига кўра, 2017-йилда ЯИМнинг ўсиши 7,8 даражада бўлади, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш – 8 фоиздан юқори, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш – 6,2 фоиз ва капитал қўйилмалар – 9,6 фоиздан иборат бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг