Қидириш
Барча мақолалар
Сенатда Венгрия парламенти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Венгрия Миллий мажлиси Раиси ўринбосари Иштван Якаб бошчилигидаги Венгрия парламенти делегацияси билан учрашув ўтказди.
Андижон маҳсулотлари АҚШ бозорига кириб боради
Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Нью-Йорк шаҳрида қатор муҳим учрашувларни ўтказди. Сафар доирасида делегация WRAP халқаро нуфузли ташкилотининг дастурлар бўйича катта директори ва АҚШ–Ўзбекистон Савдо палатаси ижрочи директори билан музокаралар олиб борди.
Фарғона, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида коррупцион ҳолатлар аниқланди
Жорий йилнинг январ ойида Фарғона вилояти Фурқат туманидаги “Ёшлар кичик саноат зонаси” ҳудудидан маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш мақсадида узоқ муддатга 22 сотих ер майдони ижарага берилган.
Ўзбекистон фаол ва спорт туризмини ривожлантирмоқда
2025 йил 5 сентябрь куни Туризм қўмитасида “Ўзбекистонда фаол ва спорт туризми” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари Сардор Ниёзов очиб берди ва ушбу йўналишни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Ҳамкорликнинг муҳим босқичлари нишонланмоқда: Хелсинки якуний ҳужжатининг 50 йиллиги ва ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги фаолиятининг 30 йиллиги
ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори томонидан Ташкилотнинг таъсис ҳужжати - Хелсинки Якуний акти имзоланганининг эллик йиллиги ҳамда ЙХҲТнинг Ўзбекистонда фаолият юритаётганига 30 йил тўлиши муносабати билан тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Афғонистондаги зилзила қурбонларига гуманитар ёрдам юборди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, халқимизга хос бағрикенглик ва ҳамдардлик рамзи сифатида Кунар ва Нангарҳор вилоятлари аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмлар ортилган 300 тоннага яқин юк Ўзбекистон …
Ўзбекистонда “Сурункали алкоголизмни даволовчи восита” номли ихтиро рўйхатга олинган
“Сурункали алкоголизмни даволовчи восита” номли ихтиро IAP 8081-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ва ҳуқуқий муҳофазага олинди.
Бухорода “Қалблар дардига дармон” номли биринчи Халқаро замонавий санъат биенналеси очилди
Бухорода “Қалблар дардига дармон” номли биринчи Халқаро замонавий санъат биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Финляндия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
2025 йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Финляндия Ташқи ишлар вазирининг махсус вакили, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) амалдаги раиси Тери Хакала билан учрашди.
Қирғизистондан катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб келган шахслар ушланди
Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 й.т., муқаддам Жиноят Кодексининг 246 ва 251-1-моддаларида назарда тутилган жиноятни содир қилган шахс эски одатини қўмсаб, Қирғиз Республикасидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб келиб сотиш орқали мўмай даромад топишни режа …
Ўзбекистон-Уммон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
5 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди ўтказилди.