Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 05/12/2016 Сайловда 87,83 фоиз сайловчилар овоз берди
Сайловда 87,83 фоиз сайловчилар овоз берди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг хабарига кўра, 2016-йилнинг 4-декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 87,83 фоиз сайловчилар овоз берди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг хабарига кўра, 2016-йилнинг 4-декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ташкил этилган сайлов участкалари Тошкент вақти билан соат 20:00 да ёпилган. Ҳозирда берилган овозлар ҳисоб-китоб қилиноқда. Сайлов натижалари бўйича дастлабки натижалар 2016-йилнинг 5-декабрь куни эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг хабарига кўра, 2016-йилнинг 4-декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчилар рўйхатига киритилган 20,429 млн. нафар фуқародан 17,941 млн. нафари, яъни сайловчилар умумий рўйхатининг 87,83 фоизи овоз берган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг