Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 24/11/2016 Сайлов 2016: нодавлат телерадиостудитяларнинг сайлов мавзусига бағишланган контенти халқаро талабларга жавоб берадими?
Сайлов 2016: нодавлат телерадиостудитяларнинг сайлов мавзусига бағишланган контенти халқаро талабларга жавоб берадими?
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакат нодавлат телерадиостудиялари томонидан қандай ёритилмоқда? Мамлакатдаги мустақил студиялар халқаро стандартларга риоя этяптиларми? Президентликка номзодлар учун тенг вақт бериляптими ва тарғибот фаолияти давомида партиялар ва номзодларнинг ҳуқуқлари бузилмаяптими?

Ўзбекистон Электрон ОАВ Миллий ассоциациясининг раиси Фирдавс Абдухолиқов «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритишда мамлакат нодавлат телерадиостудиялари томонидан халқаро стандартларнинг қўлланилиши: миллий тажриба ва дунё амалиёти» мавзусидаги халқаро давра суҳбатини ана шу саволлар билан очди.

Медиа соҳанинг миллий ва Болгария, Германия, Латвия, Литва, Дания, Франция ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган халқаро экспертлар, шунингдек, ЎзЭОАВМАнинг тадбир бўйича хамкорлари – Марказий Сайлов комиссияси, К.Аденауэр номидаги Фонднинг минтақавий ваколатхонаси, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, партиялар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари анжуманда мана шу ва бошқа саволларга жавоб изладилар.

Марказий Сайлов комиссияси ҳамда Ассоциация томонидан Президент сайловини ёритиш тўғрисидаги икки томонлама битим имзолангандан кейин нодавлат телерадиостудиялар журналистлари сўнгги йилларда давлат ТВга жиддий рақобат туғдирган ва рекорд даражага етган медиа-контент миқдори тўғрисидагина эмас, балки сайлов мавзусидаги контентнинг сифати ва унинг халқаро стандартларга мос бўлиши ҳақида ҳам жиддий ўйлашди. Бу воқеани Латвиянинг «Телеграф» журнали Бош муҳаррири Андрей Шведов шундай шарҳлайди:”Мен нодавлат телевидение ва Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ўртасида имзоланган битимни жуда муҳим, деб ҳисоблайман, негаки, хусусий телеканаллар самаралироқ, улар ўз томошабинларига тезроқ етиб боради, улар кўпроқ креатив, чунки хусусий бизнес, рақобат, тезроқ ўйлаш ва ҳаракат қилишга тўғри келади. Нодавлат каналларни сайловни ёритишга жалб этилиши Ўзбекистон сайловчиларига сайлов жараёни, давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилаётган номзодлар ҳақида кўпроқ билиш имконини беради. Бу ерда мен Ригадан, Латвия, мен сайловларни ёритган бизнинг масс-медиадан ҳеч бир фарқни кўрмаяпман. Менимча, бу ерда ҳамма жиҳатларга тўла риоя қилинмоқда, қолгани эса Президентликка номзодларнинг ўзларига боғлиқ. Ва, агар мағлубиятга учраган номзод ОАВ устидан шикоят қиладиган бўлса, бу ОАВнинг айби эмас. Ҳозирги ҳолатда ОАВ вазиятни, менинг фикримча, мутлақо ҳаққоний акс эттирмоқда, қолганини сайловлар кўрсатади”.

Сайлов мавзусидаги контентларни бойитиш мақсадида сўнгги бир неча ой давомида таниқли халқаро экспертлар иштирокида журналистларнинг сайлов мавзуси бўйича касбий маҳоратини оширишга қаратилган 8 та семинар-тренинг ўтказилди.

Бундай кучайтирилган ҳаракатлар тўлқинига етарлича асос бор, зеро, кун тартибида ўзининг қадрини биладиган ҳар бир медиачи учун шарафли масала – давлат раҳбари сайлови турибди. Ва бу масъулиятни нодавлат секторининг журналистлари яхши ҳис қиладилар: ҳозирга қадар 450га яқин медиа-маҳсулот тайёрланиб, республикадаги нодавлат телерадиостудиялар эфирига 2 минг мартадан ортиқ узатилди. Сайловнинг моҳияти ва аҳамиятини, асосий қоидалар ва овоз бериш тартиби, сайлов участкалари фаолияти ва бошқа масалаларни тушунтириш мақсадида 40 дан ортиқ ижтимоий роликлар тайёрланди ва улар 4,5 минг мартадан ортиқ эфирга берилди.

Нодавлат сектор бу масалада анъанага кўра, халқаро тажрибага эътибор қаратди ва зарар кўрмади. Ассоциация ёш журналистларни ўқитиш учун чет элдан медиа-соҳанинг энг яхши халқаро экспертларини таклиф қилди. Экспертлар билан мулоқотда бўлиб, биз улар нодавлат секторнинг 2016 йилги Президент сайлови кампаниясини ёритиш масалаларида халқаро меъёрларга мувофиқлигини қандай баҳолаётганларини билдик.

ЮНЕСКОнинг катта маслаҳатчи ва консультанти, ЮНЕСКОнинг сўз эркинлиги бўйича бўлими собиқ директори Могенс Шмидт (Дания) қўйидагиларни таъкидлади: «Ўзбекистонда сайловларни ёритиш жараёнида ва ОАВ фаолиятида ҳам кўплаб халқаро экспертларнинг қатнашаётгани фавқулодда муҳим ҳисобланади. Масалан, мен ўзим Данияданман. Австралия, Франция, Германия, Латвия, Литвадан ҳам экспертлар бор. Яъни, шу йўсинда, турлича тажрибага эга бўлган барча экспертларни бир мамлакатга тўплаш орқали Ўзбекистон журналистлари тажрибасини, касбий тажрибасини бойитиш имконияти пайдо бўлади».

Илғор тажрибани ўрганиш ва ундан ўз контентини яратишда фойдаланиш медиа-соҳа учун биринчи рақамли вазифага айланди. Жануби-шарқий Европада ОАВни ривожлантириш бўйича эксперт, SEECOM Президенти, Коммуникациялар бўйича Евро¬па директорлар кенгаши ассоциацияси аъзоси (EACD) Огниан Златев (Болгария) бу ташаббусни ижобий баҳолайди:

“Ўзбекистон ОАВ халқаро тажрибаларни тадбиқ этаётгани жуда яхши, яна бир муҳим жиҳат - экспертларни таклиф қилишмоқда. Бу эса мамлакатингиз ОАВ илғор тажрибаларга риоя қилаётганидан далолатдир ва бу уларнинг фаолиятларида ёрдам беради. Фикримча, бу ерда умуман барча иш халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширилмоқда, Экспертлар таъкидлаганидек, ОАВнинг сайловни ёритиш жараёнидаги иши барча номзодлар тенг имкониятларга эга бўлишлари учун балансланган ва виждонан,халол бўлади. ОАВ ва жамиятга бир хилда кириш ҳуқуқи берилади, шунинг учун ўйлайманки, бу маънода ҳаммаси жойида, деб таъкидлади болгариялик эксперт”.

Яна бир янгилик нодавлат тележурналистлар ғарбда урф бўлган ток-шоу тайёрлашга қарор қилишди ва бу борада ҳам муваффақиятга эришди. МСК ходимлари, Ўзбекистон парламенти депутатлари, сиёсий партиялар, Президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари, шунингдек талаба ёшлар иштирокидаги “Менинг овозим” тобора кўпроқ мухлисларни ўзига жалб этмоқда. Бугун кўрсатув нодавлат эфирда энг юқори рейтингга эга бўлган дастурлардан бири ҳисобланади. Эътиборлиси, унинг асосий “ишқибозлари”лари, шунингдек, бошловчилари ҳам, ёш авлод вакилларидир, зеро, ток шоу уларнинг кўпчилиги учун ўзини қизиқтирган саволларни очиқ бериш мумкин бўлган қулай майдондир. “Бугун биз Ўзбекистонда нодавлат оммавий ахборот воситалари аҳоли ўртасида жамоатчилик фикрини шакллантириш учун янада керакли сиёсий куч бўлиб бораётганини кузатяпмиз.Менга, даниялик фуқарога, масалан,Ўзбекистонга келиш ва сайловга тайёргарлик жараёнини кузатиш жуда ёқимли бўлди.Айниқса, ахлоқсиз лексика, таҳдидлар, умуман дуч келган нарсалар қўлланган Америкадаги сайловдан кейин. У ерда номзодлар ток-шоу вақтида бир-бирларини ўлдириб қўйишларига оз қолди. Республикангиз бутунлай бошқа йўлдан боргани ва бу йўлда давом этаётганидан ҳурсандман”, - деб таъкидлади Страдин номидаги Рига университети Европа тадқиқотлари факультети профессори, Baltic-Сourse.com интернет-журнали халқаро кузатувчиси Юджин Этерис (Латвия).

Айнан ушбу фикрни Латвиянинг “BNS” таҳририяти халқаро янгиликлар муҳаррири Алвис Эглитис давом эттирди: «Мен, хусусий телестудиялардан бири сайловга бағишланган ток-шоуни тасвирга олаётгани шоҳиди бўлдим, унда партиялар вакиллари нима учун айни ўзларининг номзодлари мамлакат Президенти бўлишини исташларини исботлаб беришди. Шу билан бирга ОАВда партияларнинг позициялари ва президентликка номзодларнинг сайловолди дастурлари етарлича кенг ёритилаётганини кўрдим. Булар менга ҳозирги кунда Ўзбекистонда сайловолди курашини ёритишда замонавий журналистик усуллар жуда фаол қўлланилаётгани ҳақида ҳулоса чиқариш имконини беради».

Давра суҳбатида иштирок этган халқаро экспертлар ўз сўзларида кўп бор нодавлат телерадиостудиялар ёшлари ҳақида фикр билдирдилар. Ёшларга ишонч – нодавлат секторнинг катта афзаллигидир, Бунга сабаб нодавлат ТАВнинг ижодий ва техник ходимларининг асосий қисмини 25 ёшга тўлиб-тўлмаган ёшлар ташкил этишидагина эмас, балки Ўзбекистон ахолисининг 60 фоиздан ортиғи 30 ёшгача бўлганлардан иборат эканида ҳамдир. Шубҳасиз, бундай вазиятда «ёшлар томонидан ёшлар учун» формати энг самаралидир., Германия маҳаллий телекомпаниялар ассоциацияси Прези¬денти, «Sachsen Fernshen GmbH & Co. Fernseh- Betriebs KG» телекомпанияси ишлар бошқарувчи¬си Рене Фалькнер (Германия) ёшлар салоҳияти ҳақида шундай фикр билдирди: «Мамлакатингиз журналистлари яхши ишлайдилар. Улар тўртинчи ҳокимият мақомига эга эканликларини ҳис қиляпман, улар ўз ишларини яхши кўрадилар, муайян мақсадга эгалар. Мен шунингдек, ТВ ва радиода бўлганидек, газеталардаги журналистлар ишларининг қизиқарли натижаларини кўряпман. Ўзбекистон медиаси янги билимлар учун очиқлиги қувонтиради. Албатта, ўз касбига меҳр ҳам журналистика ва умуман медиа саноатидаги аҳамиятга молик ижобий сифатлардан биридир».

Халқаро экспертлар шу билан бирга фуқаролар, айниқса ёшларни ахборот билан таъминлаш борасида қатор фикрлар билдиришди,тавсиялар беришди. ЕХҲТнинг Венадаги ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили эксперти, Литва Журналистлари уюшмаси раиси, Литва радио ва телевидение комиссияси аъзоси Дайнюс Радзьявичиус (Литва) бу борада қўйидагиларни таъкидлаб ўтди: «Бугун ОАВнинг ривожи биринчи навбатда янги технологияларнинг ривожи демакдир.Мен учун энг қизиқарлиси ёшлар сайловга қандай муносабатда эканликларини билиш бўлди. Европа тажрибаси 19-20 ёшлиларнинг ҳаммаси ҳам овоз беришда қатнашмаслигини кўрсатмоқда. Аксарият холларда уларнинг атиги 15-20 фоизи сайловга келади..Очиқ айтганда, сиёсат ва мамлакат ижтимоий ҳаётига қизиқиш улар учун биринчи ўринда турмайди. Шунинг учун ёш авлодни сайловларга жалб этиш бугунги кунда журналистлар учун энг мураккаб вазифа ҳисобланади».

Латвиялик экспертнинг фикрича, ахборотни ёшлар ўзлари ўрганган нарсаларда, масалан, смартфонларда олишларини истасак, унда биз масаланинг техник томонлари ҳақида ҳам ўйлашимиз керак. Ёшларни ҳам, катта ёшдагиларни ҳам мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланишга, жадваллар, номзодлар, уларнинг сиёсий дастурлари ҳақидаги далилларга қизиқтириш – хатто энг замонавий журналистлар учун ҳам осон вазифа бўлмайди.. Шу билан бирга уларнинг интернет-платформаларга кира олишларини таъминлаш лозим, шундай қилиш керакки, ёшлар сарфланаётган мегабайтларни ҳисоблаб ўтирмасинлар. Эҳтимол айни ЎзЭОАВМА тажрибаси ва МСК билан тузилган битим истиқболда, аввалдан, одамларга тез, қулай, турли форматларда ахборот олиш имкониятини берадиган махсус ўқув дастурларини, маълум платформаларни тайёрлаш учун шароит бўлганда ёрдам берар».

Нодавлат сектор ўтган йилларда сайлов кампанияларини ёритиш борасида тўпланган тажрибаларнигина эмас, балки янги усул ва технологияларни ҳам ишга солган ҳолда кун сайин такомиллашиб бормоқда. Мустақил журналист, Шарқий Европа, Кавказ, Марказий Осиё мамлакатлари бўйича эксперт Биргит Ветцелнинг фикрлари эътиборни тортади.

«Биз бу ерда томоша қилган контент нодавлат ОАВнинг сайловни ёритишга ҳар жиҳатдан жуда яхши тайёргарлик кўрганини ва ёритишга тайёр эканини намойиш этади. Бу эса нодавлат ОАВ секторида мамлакат Президенти сайловини ёритиш бўйича улкан ишлар амалга оширилганидан сўз очади. Сиз ҳақиқатан ҳам сайловчиларни бу мамлакат фуқароси сифатида қандай ҳуқуқларга эга эканлиги ҳақидаги ахборот билан таъминлаяпсиз. Шу билан бирга сайловолди харакати босма нашрларда, ток-шоулар воситасида кенг кўламли ёритилмоқда. Бу бўлажак сайловни ёритишдаги умумбашарий стандартлар томонга қўйилган катта қадамдир. Ҳар бир фуқарода овоз бериш ҳуқуқи борлигини кўрсатадиган катта иш қилинган”.

Экспертларнинг фикрича, Президент сайлови арафасида ўзбек медиачилари фуқаролик позицияларини фаол ифода этмасдан, Ўзбекистонда сайловолди жараёнини кенг қамровли ёритиш учун яратилган имкониятлар ва шарт-шароитларни намойиш қилмасдан ҳақиқий демократия бўлиши мумкин эмаслигини жуда яхши тушунадилар. Бунга эса фақат мунтазам равишда ўз ишларини такомиллаштириш ва тажриба орттириш.дунёдан ўрганиш орқали эришиш мумкин. Бу хулосани Париждаги Agence France-Presse (AFP) ахборот агентлиги бош муҳаррири, Ижтимоий тармоқлар бўлими бошлиғи ўринбосари Амандин Амбреньи(Франция) ҳам қўллаб-қувватлайди:

“Мен ОАВ маконида қандай ўзгаришлар юз бераётгани билан танишдим. ЭОАВМА билан ҳамкорлик қилаётган халқаро экспертлар даражасидан, ўзбек томони халқаро экспертлар билан очиқ ҳамкорлик қилаётганидан жуда таъсирландим. Журналист сифатида айнан шу ҳамкорликнинг очиқлигини қайд этишни истардим”.

Бугун долзарб бўлган сайловнинг моҳияти ва аҳамияти, овоз беришнинг асосий қоидалари ва тартиби, сайлов участкаларининг иши, фуқаролар ҳуқуқларига бағишланган медиа махсулотлар, теле ва радиороликлар ортида неча ўнлаб ўз ишининг усталари, касбини жон-дилидан севганларнинг меҳнати бор. Майли, улар кўп йиллик иш тажрибасига эга эмасдирлар, бироқ, касбда асосийси - янги билимларни эгаллашга интилиш, вазифани тушуниш ва ўз ишига масъулият билан муносабатда бўлишдир. ЮНЕСКОнингЎзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат шундай фикр билдиради: «ЎзЭОАВМАнинг ижодий жамоаси бу йўналишда жуда сермаҳсул иш қилди. Жамоа аъзолари ушбу сиёсий муҳим жараёнга катта масъулият билан ёндашдилар. Мен кампания доирасида ўтган дебатлар шоҳиди бўлдим. ЎзЭОАВМА сайловни қабул қилинган дунё стандартларига мувофиқ ёритмоқда».

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг