Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 07/03/2019 Савдо-иқтисодий соҳада Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
Савдо-иқтисодий соҳада Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 6-март куни Туркманистон Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Элчиси Акмалжон Қўчқоров Палата раиси Оразмират Гурбанназаров билан учрашди. Унда савдо-иқтисодий соҳадаги Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида ўрнатилган илиқ ва ишончли мулоқот икки томонлама ҳамкорликни турли соҳаларда кенгайтириш учун янги имкониятлар очиши таъкидланди.

Ҳамкорликнинг янги платформаси бўлувчи Ўзбекистон-Туркманистон ишбилармонлар кенгашининг ташкил этилиши бунинг ёрқин тасдиғидир. Ушбу кенгаш тўғрисидаги битим 2018-йил 23-апрел куни олий даражадаги икки томонлама музокаралар якунига кўра имзоланган эди.

Таъкидланганидек, янги шакл доирасидаги фаолият икки мамлакат ишбилармон уюшмалари ўртасида самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қўшма конференциялар ва кўргазмалар ташкил этиш, шунингдек, ўзаро савдони ривожлантиришга хизмат қилади.

Учрашув якунига кўра ишбилармонлар кенгаши биринчи мажлисининг кун тартиби ва бошқа мазмуний жиҳатлари мувофиқлаштирилди ва тадбирни ўтказиш муддати ва жойини қисқа фурсатда аниқлаш бўйича келишувга эришдилар.

Манба: ТИВ расмий сайти.

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг