Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 16/11/2016 Сарвар Отамуратовнинг Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди
Сарвар Отамуратовнинг Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил 16-ноябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хотин-қизлар, ёшлар, маҳалла фаоллари, партия аъзолари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Учрашув Сурхондарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларининг сайловчилари билан онлайн видеоконференция орқали мулоқот тарзида бўлиб ўтди.

Учрашувни халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси гуруҳи раҳбари Сайфулло Турсунов очиб берди ва олиб борди.

Дастлаб номзоднинг вилоятдаги ишончли вакили Баҳодир Худойқулов йиғилганларни Сарвар Отамуратов таржимаи ҳоли билан таништирди. Шундан сўнг номзод сайловолди Дастурининг асосий йўналишлари юзасидан нутқ сўзлади.

Номзод “Миллий тикланиш – авваламбор миллий ўзликни англаш демакдир”, “Миллий манфаатлар ва миллий қадриятларимиз ҳимояси – бош вазифамиз”, “Фарзандлари соғлом ва баркамол юрт қудратли бўлур”, “Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ”, “Баркамол авлод – миллат таянчи” тамойили остида маънавий-маърифий, сиёсий ва суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, ижтимоий, ахборот, спорт ва ташқи сиёсат соҳаларида бир қатор вазифалар белгиланганини айтиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг мақсади – миллий тикланишдан миллий юксалишга эришиш ғоясини амалга ошириш, ички сиёсатда иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланиши, халқимизнинг фаровонлиги ошиши, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, ташқи сиёсатда миллий манфаатларни ҳимоялаш ва мақсадли илгари суриш, Ўзбекистон халқининг миллий-маданий ва маънавий-ахлоқий қадриятлари, урф-одатларини сақлаш ва бойитишдан иборат эканлигини алоҳида эътироф этди.

Шундан келиб чиққан ҳолда сайловолди Дастурда миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва қадр-қиммат туйғусини мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш сифати, даражаси ва фаровонлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгиланган.

Учрашувда номзод сайловчиларни сайловолди Дастури билан таништирар экан, сурхондарёликлар эътиборини ижтимоий соҳада белгиланган вазифаларга қаратди.

Сарвар Отамуратов таъкидлаганидек, бугун жаҳонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш долзарб аҳамият касб этмоқда. Сайёрамизда аҳоли сони жадал кўпайиб бораётган бир вақтда, айрим давлатларда бу борада ўта танқислик кузатилаётгани ижтимоий ва сиёсий муаммоларни юзага келтирмоқда. Халқаро ташкилотларнинг маълумотларига қараганда, бугун дунёда ҳар саккиз одамдан бири тўйиб овқатланиш имкониятига эга эмас.

Қолаверса, бугунги кунда атроф-муҳит ифлосланиши ҳамон давом этмоқда. Иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатлари яққол кўзга ташланмоқда Қурғоқчилик, сув ресурслари тақчиллиги, турли кимёвий моддаларни тинимсиз ишлатиш натижасида ерларнинг табиий ҳолати йўқолаётгани кузатилмоқда. Ана шу мисолларнинг ўзи бугун мазкур масала нақадар долзарблигини кўрсатади.

Шундан келиб чиқиб, номзод ўз Дастурида аҳолининг ов¬қатланиш хилма-хиллигини кенгайтириш, мамлакатимизда сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва бунда генларни модификация қилиш усулидан фойдаланишни чеклаш каби устувор вазифаларни белгилаган.

Учрашувда номзод Дастурнинг бошқа соҳаларига ҳам тўхталиб ўтди. Дастурда хорижий мамлакатлар кутубхона, архив ва музейларида сақланаётган моддий бойликларни Ўзбекистонга қайтариш, оила, мерос, уй-жой даъвоси ва маиший турмуш манбаида туғиладиган низоларни судгача ҳал этиш тизимини ривожлантириш, тарихий шаҳарлар ва очиқ осмон остидаги музейларни қайта таъмирлашга қаратилган йирик лойиҳаларни амалга ошириш, миллий ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби бир қатор устувор вазифалар белгиланган.

Шунингдек, маҳалланинг фуқаролар, ўғил-қизлар ва ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, янги иш ўринларини яратиш, ижти¬моий соҳадаги ишларнинг самарадорлигини ошириш, жойларда жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни яхшилаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишдаги саъй-ҳаракатларини фаоллаштириш ¬зарур.

Учрашувда номзод Дастурини қўллаб-қувватлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Ш. Арипова, Денов туманидаги 67-санаторий мактаб-интернати директори Р. Саломова, Ўзбекистон Республикаси чемпиони Ф. Қосимов ва бошқалар сўзга чиқдилар.

ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши Ахборот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг