Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 05/12/2016 Сарвар Отамуратов Мирзиёев ғалабасини тан олди
Сарвар Отамуратов Мирзиёев ғалабасини тан олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Миллий тикланиш” Ўзбекистон демократик партиясидан Президентликка номзоди кўрсатилган Сарвар Отамуратов бўлиб ўтган сайловларда Шавкат Мирзиёевнинг ғалабасини тан олди.

Отамуратовнинг қайд этишича, барча номзодлар бир хилда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришлари учун шароит яратиб берилди.

Унинг маълумотига кўра, сайлов олди ташвиқоти Ўзбекистон қонунчилиги асосида олиб борилди.

Сарвар Отамуратов сайлов натижаларини тан олишини қайд этиб, Шавкат Мирзиёевни яққол ғалаба билан қутлади, ҳамда янги лавозимдаги фаолиятига омадлар тилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг