Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 17/09/2018 Санкт-Петербургдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Санкт-Петербургдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 2018 йил 15 сентябрь куни соат 00:40 да Санкт-Петербург шаҳри, Невский райони, Глухоозёрск кўчаси, 11-уйдаги ангарда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ЎзР ФВВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ангардан 5 нафар инсон эвакуация қилиниб, тез тиббий ёрдам бригадаси томонидан ёрдам кўрсатилган. Уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун И.И. Джанелидзе номидаги тез тиббий ёрдам илмий текшириш институтига жойлаштирилган (Будапешт кўчаси 3 уй). Тез ёрдам автомобилида шифохонага олиб кетилиш жараёнида бир нафар инсон ҳалок бўлди.

Ҳалок бўлган ва жабрланганлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир. ФВВ, ИИВ ТИВ ва Росссия Федерациясининг ФВВ билан олиб борилган тадбирлари натижасида ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланди.

Вафот этган:

Султанов Д.Н 1983 й.т. (Екатерининск кўчаси 10-уй суд-тиббиёт экспертизаси моргига жойлаштирилди т. 8-812-544-48-13)

Жабрланганлар:

Султанов Х. 1997 й.т.,

Мухтаров М. 1978 й.т.,

Исмаилов Ш. 1995 й.т.,

Журакулов У. 1988 й.т.,

Жабрланганлар И.И. Джанелидзе номидаги тез тиббий ёрдам илмий текшириш институтига ис газидан захарланиш ташхиси билан (ҳозирда барчасининг аҳволи қониқарли) жойлаштирилган (Будапешт кўчаси 3-уй).

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг