Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 28/12/2017 Санкт-Петербургдаги портлаш оқибатида Ўзбекистон фуқароси жабрланди
Санкт-Петербургдаги портлаш оқибатида Ўзбекистон фуқароси жабрланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 27 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Перекресток” савдо марказида маҳаллий вақт билан соат 18:30 атрофида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш натижасида 10 киши жабрланган. Улар орасида 1957 йил 10 июнда туғилган Ўзбекистон фуқароси Иврикул Избекович Аликулов бор. У Александровский номли 17-сонли шаҳар касалхонасига етказилган ва унга шу ерда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шифокорлар маълумотига кўра, И.Аликуловнинг аҳволи барқарор оғир, аммо ҳозирги пайтда унинг ҳаётига таҳдид йўқ.

ТИВ Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консул ходимлари Санкт-Петербург расмийлари билан алоқада бўлиб, жабрланганга зарур ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг