Тадбирда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари В.Запевалов, шаҳар Ташқи алоқалар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи С.Марков, Ленинград вилояти Ташқи алоқалар қўмитаси раиси А.Минин, ўзбек диаспорасининг вакиллари ва журналистлар иштирок этишди.
Маросимда нутқ сўзлаганлар Бош консулхона очилгани чет элдаги юртдошларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, шунингдек Ўзбекистоннинг Россия минтақалари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим қадам эканлигини таъкидладилар.
“Шаҳримиз ҳукумати Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратмоқда”, – дейди Санкт-Петербург шаҳрининг ҳокими Георги Полтавченко ўз табригида. – “Биз ҳамкорликни кенгайтириш, ташрифларни ташкил этишга ўзаро интилишни ва бошқа кўплаб икки томон учун ҳам манфаатли лойиҳаларни юқори баҳолаймиз”.