Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 20/03/2019 Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университетининг факултети очилади
Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университетининг факултети очилади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент педиатрия тиббиёт институти делегацияси ҳамкорлик масаласини муҳокама қилиш учун Санкт-Петербургга борди.

2018 йилнинг 18-19 октябрь кунлари илк маротаба ўтказилган Ўзбекистон-Россия таълим форумида Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ўртасида қўшма факультетни ташкил этиш тўғрисида битим тузилган эди.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ўқув ишлари бўйича проректор Қаҳрамон Хаитов бошчилигидаги институт делегацияси имзоланган битим бўйича ишларни жонлантириш мақсадида Санкт-Петербургга борди.

Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ректори, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош неонатологи Дмитрий Иванов раислигида университети вакиллари билан қўшма факультетни ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Янги факультетда талабалар россиялик етакчи мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган педиатриянинг махсус ўқув дастури бўйича таълим олишади.

Бундан ташқари, иқтидорли ўзбекистонлик талабалар ўқишни Санкт-Петербург педиатрия университетида давом эттириши режалаштирилган.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг