Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 26/05/2016 Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг таркибини эълон қилди
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг таркибини эълон қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян навбатдаги ўртоқлик учрашувлари учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Миллий терма жамоа бош мураббийи 2 июнь куни Экваториал Гвинея ҳамда 7 июнь куни Канада миллий терма жамоаларига қарши бўлиб ўтадиган ўйинларда терма жамоа сафида ҳали майдонга тушмаган бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказишни мақсад қилган.

Таъкидлаш жоиз, терма жамоа мураббийлар штаби хориж чемпионатларида тўп сураётган миллий терма жамоа футболчиларига чемпионат ўйинлари энди тугагани боис, кичик таътил беришга қарор қилган. Унга кўра, Одил Аҳмедов ("Краснодар"), Виталий Денисов ("Локомотив"), Азиз Ҳайдаров ("Аш Шабоб") ҳамда Сардор Рашидов ("Ал Жаиш") миллий терма жамоанинг навбатдаги ўйинига чақирилмадилар. Хитойнинг "Чангчун Ятай" клубида тўп сураётган Анзур Исмоилов эса, жарохатидан қутулмагани боис, таркибга қўшилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда Экваториал Гвинея терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказса, 7 июнь куни Австриядаги йиғин давомида Канада миллий терма жамоасига қарши яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Экваториал Гвинея ҳамда Канадага қарши ўйинлар учун таклиф этилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Александр Лобанов ("Пирузи"), Игнатий Нестеров ("Локомотив), Элдорбек Суюнов ("Насаф").

Ҳимоячилар:
Александр Мерзляков ("Бухоро"), Егор Кримец ("Бейжинг Гуоан"), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Шерзод Аъзамов ("Насаф"), Даврон Ҳошимов ("Пахтакор"), Шуҳрат Мухаммадиев ("Насаф"), Акром Комилов ("Бунёдкор").

Ярим ҳимоячилар:
Отабек Шукуров ("Бунёдкор"), Жавоҳир Соҳибов ("Пахтакор"), Сардор Мирзаев ("Локомотив"), Саламат Қутибоев ("Бухоро"), Сервер Жепаров ("Локомотив"), Жасур Ҳасанов ("Локомотив"), Достон Ҳамдамов ("Бунёдкор"), Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив"), Азим Аҳмедов ("Пахтакор").

Ҳужумчилар:
Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Элдор Шомуродов ("Бунёдкор"), Марат Бикмаев ("Локомотив"), Александр Гейнрих ("Ордабаси").
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг