Ушбу дастур доирасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Самарқанд-Тошкент қатновларини 2018 йил 4 апрелдан 31 майгача чоршанба ва шанба кунлари амалга оширади. Самарқанддан Тошкентга парвозлар замонавий ва қулай А320 самолётларида бажарилади.
Самарқанддан кетувчи йўловчилар аэропортда рўйхатдан ўтаётганда юкларини Нью-Йорккача рўйхатдан ўтказиши ва учиш талонини олишлари мумкин. Асосийси, транзит йўловчиларга Самарқанддан Нью-Йоркка учиш вақтида Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳар бир ўрин учун 23 килограмм (Нью-Йорк қатновлари билан бир хил) юкни олиб ўтиш ҳуқуқини берувчи махсус тарифли авиабилет тақдим этилади.
Келгусида йўловчилар талабига кўра, бу каби қатновлар мамлакатимизнинг бошқа аэропортларидан ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган.