Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 10/04/2018 Самарқанддан парвоз қилувчи йўловчилар Нью-Йорк қатновларига рўйхатдан ўтиш имконига эга бўлдилар
Самарқанддан парвоз қилувчи йўловчилар Нью-Йорк қатновларига рўйхатдан ўтиш имконига эга бўлдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкент - Нью-Йорк йўналишида парвоз қилувчи йўловчиларга максимал даражада қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан Нью-Йоркка учиш истагида бўлган йўловчиларга маҳаллий йўналишлар бўйича Тошкентга қулай қўшимча қатновларни таклиф этади.

Ушбу дастур доирасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Самарқанд-Тошкент қатновларини 2018 йил 4 апрелдан 31 майгача чоршанба ва шанба кунлари амалга оширади. Самарқанддан Тошкентга парвозлар замонавий ва қулай А320 самолётларида бажарилади.

Самарқанддан кетувчи йўловчилар аэропортда рўйхатдан ўтаётганда юкларини Нью-Йорккача рўйхатдан ўтказиши ва учиш талонини олишлари мумкин. Асосийси, транзит йўловчиларга Самарқанддан Нью-Йоркка учиш вақтида Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳар бир ўрин учун 23 килограмм (Нью-Йорк қатновлари билан бир хил) юкни олиб ўтиш ҳуқуқини берувчи махсус тарифли авиабилет тақдим этилади.

Келгусида йўловчилар талабига кўра, бу каби қатновлар мамлакатимизнинг бошқа аэропортларидан ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг