Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 18/06/2018 Самарқандда аёллар учун махсус лойиҳа ўз ишини бошлади
Самарқандда аёллар учун махсус лойиҳа ўз ишини бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ва Франциянинг техник ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги (АКТEД) Ўзбекистонда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва уларнинг меҳнат фаолиятини кенгайтириш орқали аёлларнинг ролини кучайтириш бўйича лойиҳани бошлади. Лойиҳа Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа 2018 йилнинг январида ишга туширилди ҳамда 2019 йил 31 декабрга қадар давом этади. Лойиҳа Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Куни кеча қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида мазкур лойиҳа ўз ишини бошлади. Ундан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, гендер тенглик ва самарали бошқарувни тарғиб қилишда аёллар ННТларнинг ролини кучайтириш мақсадида, лойиҳа ҳуқуқий имкониятларни кенгайтириш ҳамда аёлларнинг иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш орқали фуқаролик жамияти салоҳиятини мустаҳкамлашга ва улар ҳуқуқларининг бузилишини олдини олишдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг