Валюта курслари 26/12/2024
$1 – 12928.27
UZS – 0.14%
€1 – 13462.21
UZS – 0.35%
₽1 – 129.66
UZS – 0.44%
Қидириш
Технологиялар 24/11/2024 Самарқандда атом энергияси бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

Самарқандда атом энергияси бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланишида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзусида Халқаро конференция бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги.

Конференция юқори даражадаги иштирокчилар, жумладан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси вакиллари, илмий ҳамжамият, хусусий компаниялар ва давлат корхоналари ҳамда атом энергетикаси соҳасидаги барча экспертларни бир жойда йиғади.

Шунингдек, тадбирда Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ), Марказий ва Жанубий Осиё, Россия, Яқин Шарқ, Европа Иттифоқи ва АҚШ мамлакатларининг етакчи мутахассислари ҳамда ХАЭА ва Халқаро атом энергияси ассоциацияси (WНА) экспертлари иштирок этади.

Мазкур конференция халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва атом энергиясидан хавфсиз фойдаланиш стратегияларини ишлаб чиқишга қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг