Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 23/03/2019 Самарқанд вилоятидаги бир қатор туманлар бош солиқчилари ўзгарди
Самарқанд вилоятидаги бир қатор туманлар бош солиқчилари ўзгарди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Пастдарғом, Оқдарё, Жомбой ва Пайариқ туманлари давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланган.

Шу пайтгача Пайариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган Аҳмедов Асатулла Бердалиевич Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари бўлган Ҳамроев Ғолибжон Эгамқулович энди туман давлат солиқ инспекциясига раҳбарлик қилади.

Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган Бурханов Ғайрат Баҳодирович эса Жомбой тумани давлат солиқ инспекциясига бошлиғи лавозимига тайинланди.

Пайариқ тумани давлат солиқ инспекциясига шу пайтгача мазкур туманда инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган Туропов Шерзод Арибович бошлиқ бўлди.

Шунингдек, Нарпай тумани давлат солиқ инспекциясига ҳам янги бошлиқ тайинланди. Бу вазифада шу пайтгача Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясида фаолият олиб борган Назаров Муҳиддин Назарович иш бошлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг