Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Маданият 12/03/2025 Самарқанд вилоятида XIX—XX асрларга оид учта масжид бузиб ташланди

Самарқанд вилоятида XIX—XX асрларга оид учта масжид бузиб ташланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирлари давомида Самарқанд вилоятидаги XIX – XX асрларга оид 3 та тарихий масжид бинолари бузиб ташланганлиги ҳамда 1 таси тегишли рухсатсиз таъмирланганлиги оқибатида ёдгорликларга жами 46,8 млрд. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.

Хусусан, Каттақўрғон туманидаги “Кушоқ ота” масжиди бузилиб, ёдгорликка 19,6 млрд., Ургутдаги “Аҳмад Яссавий” ва “Ҳожи Ўринбой” масжидлари бузилиб, ёдгорликларга 17 млрд. сўмлик зарар етказилган.

Шунингдек, Самарқанд туманидаги “Кулба” архитектура ёдгорлиги рухсатсиз таъмирланганлиги натижасида 10,2 млрд. сўмлик зарар етказилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг