Валюта курслари 15/01/2025
$1 – 12971.00
UZS – -0.01%
€1 – 13308.25
UZS – 0.64%
₽1 – 126.04
UZS – -0.45%
Қидириш
Ўзбекистон 14/01/2025 Самарқанд вилоятида беш киши қўлбола алкогол ичимлигидан заҳарланиб вафот этди

Самарқанд вилоятида беш киши қўлбола алкогол ичимлигидан заҳарланиб вафот этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилоятида қўлбола алкогол ичимлигидан заҳарланиш натижасида 5 нафар шахснинг вафот этиши қайд этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, фожиа 11 январь куни содир бўлган.

Тўрт нафар шахс ўз уйида вафот этган бўлса, яна бир нафар бемор шифохонада ҳалок бўлган.

Ҳозирда мутахассислар воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун текширув ишларини олиб бормоқда.

Ҳавфли ичимлик сотилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми «а» бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган. Мазкур модда хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш учун жавобгарликни назарда тутади.

Тергов ишлари давом этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР