Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 26/07/2016 Самарқанд вилоятида 1,73 трлн. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди
Самарқанд вилоятида 1,73 трлн. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Самарқанд вилоятида жорий йилнинг дастлабки олти ойи давомида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 4,715 трлн. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда вилоят фаоллар йиғилишида хабар берилди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 12, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 22,2, чакана савдо айланмаси 13,5, қурилиш ишлари 14,7, ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 7,1 фоизга ўсди.

Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши 72,2, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 52,5 фоизга етди.

Ҳисобот даврида жалб қилинган инвестициялар 1,73 трлн. сўмни, хорижий инвестициялар 38,1 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Натижада режадаги 261 ўрнига 318 хизмат кўрсатиш шохобчаси фаолияти йўлга қўйилиб, улар негизида 1572 янги иш ўрни яратилди. Янги ташкил этилган 1231 кичик бизнес субъектига 658,6 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг