Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Иқтисод 24/08/2023 Самарқанд туманида қурилаётган мажмуада 10 мингга яқин иш ўрни бўлади
Самарқанд туманида қурилаётган мажмуада 10 мингга яқин иш ўрни бўлади

Самарқанд туманида қурилаётган мажмуада 10 мингга яқин иш ўрни бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида барпо этилаётган савдо, саноат ва сервис мажмуасининг қурилиш майдонида бўлди. Унинг ҳудуди 37 гектар. Бу ерда умумий қиймати 2 триллион 79 миллиард сўмлик 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Улардан биринчиси – автомобиллар эҳтиёт қисмлари бозори яқинда ишга туширилади. 11 гектарни эгаллаган савдо дўконларида 3 мингта иш ўрни яратилади.

Айни пайтда газоблок, пенопласт, оҳак ва зичлагич ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши жадал олиб борилмоқда. Улар шу йил охирида фойдаланишга топширилади. Шунингдек, келгуси йилларда “Кўксарой автомолл” савдо ва кўнгилочар маркази, ойнага ишлов бериш, пластик ва алюмин ромлар корхонаси қуриб битказилиши режалаштирилган.

Умуман, ушбу лойиҳаларда ўн мингга яқин аҳоли доимий иш билан таъминланади.

Давлатимиз раҳбари бунинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, лойиҳаларни тезлаштириш, шу ернинг ўзида ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг