Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилда Самарқанд халқаро аэропорти рекорд даражадаги 1,38 миллион йўловчини қабул қилди. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 37% га ортиқ бўлиб, ўтган йил ҳам рекордли йил сифатида қайд этилган эди. Энг катта ўсиш – 43% – халқаро қатновлар сегментида кузатилди. Рекордли ойлар сифатида февраль (+59%), апрель (+60%), май (+62%) ва июнь (+69%) белгиланди.
Йўловчилар оқимининг ўсишига авиакомпаниялар билан самарали ҳамкорлик ва янги шерикларни жалб этиш асосий омил бўлди. Аэропортнинг минтақадаги муҳим транспорт узели сифатидаги мавқеи мустаҳкамланди. Жами 1,31 миллион йўловчи халқаро рейслардан фойдаланди. Энг оммабоп йўналишлар Москва, Истанбул, Санкт-Петербург, Абу-Даби ва Жидда бўлди.
Қўниш ва парвоз қилиш операциялари сони ҳам 2023 йилга нисбатан 23% га ошди ва 11 мингтага етди. 2024 йилда янги йўналишлар очилди, жумладан: Сиань (Хитой), Шарм-эл-Шайх (Миср), Туркистон (Қозоғистон), Тюмень, Нижний Новгород ва Иркутск (Россия).
AIR MARAKANDA бошқарув компанияси 2024 йилда сервис сифатини яхшилаш ва хизмат турларини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширди. Аэропортда қуйидаги янгиликлар жорий этилди:
AIR MARAKANDA 2025 йилда янги йўналишлар очиш, инфратузилмани модернизация қилиш ва йўловчилар учун рақамли хизматларни жорий этишни режалаштирмоқда.