Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Янги йил арафасида Ўзбекистон Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева даволаниш учун Ўзбекистонга келтирилган фаластинлик болалардан хабар олди.
У уларга Президент Шавкат Мирзиёев номидан эзгу тилаклар ва саломларини етказди.
«Барча қийинчиликларга қарамай, улар қалбида нур ва мўъжизага ишонч сақлаб қолган, бу эса чин дилдан ҳурмат ва ҳайрат уйғотади. Ушбу эътибор ва далда сўзлари уларга яхшироқ келажакка умид бағишлайди, деб ишонаман», — деди Саида Мирзиёева.
Шунингдек, у қўшимча қилди: «Биз бу болаларга ва бутун қийноқлар чеккан фаластин халқига тинчлик ва фаровонлик тилаймиз».
Илгарироқ хабар қилинганидек, Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ва икки давлат соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида 100 нафар яраланган фаластинлик аёллар ва болалар ҳамда уларнинг ҳамроҳлари Ўзбекистонга эвакуация қилинган эди.
Эвакуация қилинганлар ўз юртига хавфсиз қайтиш имконияти пайдо бўлгунча Ўзбекистонда бўлиб турадилар. Бу вақтда улар реабилитация марказлари ва касалхоналарга жойлаштирилиб, зарур даволаниш ва саломатликни тиклаш учун ёрдам оладилар.
Ўзбекистон ҳукумати эвакуация қилинганларнинг қулай яшаши учун барча шароитларни яратади. Уларни турар жой, озиқ-овқат, тиббий ёрдам ва болалар учун таълим хизматлари билан таъминлаш режалаштирилган.