Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикасидаги Европа Иттифоқи элчиси Тойво Клаар билан учрашди.
Мулоқот давомида жорий йил апрель ойида Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган "Европа Иттифоқи – Марказий Осиё" саммитига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Жаноб Клаар Ўзбекистонда аёлларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга содиқ эканини таъкидлади.
Шунингдек, у Ўзбекистоннинг бой тарихи ҳурматга сазовор эканини таъкидлаб, у миллатнинг ифтихор манбаи бўлиб хизмат қилиши ва мамлакат миллий идентификациясини мустаҳкамлашга ёрдам бериши кераклигини қайд этди.