Ўзбекистон29/06/2018Саид Рустамов Ўзбeкистоннинг Исроилдаги элчиси этиб тайинланди
Саид Рустамов Ўзбeкистоннинг Исроилдаги элчиси этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2018 йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Саид Рустамов Тошкентдан Тел-Авив шаҳрига жўнаб кетди. У бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Америка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.