Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ва парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Жорий йилнинг куз фаслида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ҳамкорлик бўйича комиссиясининг ва Россия Федерацияси Федерал Йиғилиши Федерация Кенгашининг биринчи мажлисини Тошкент шаҳрида ташкил этиш ҳамда ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон-Россия бизнес-форумини ва “Минтақалар форумини” ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
И. Умаханов Россия томони йирик минтақаларнинг ва Ўзбекистон учун устувор бўлган тармоқларда фаолият кўрсатаётган етакчи компанияларнинг раҳбарларини мазкур форумлар ишида қатнашишга жалб қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати