Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 28/12/2016 Рустам Азимов Тожикистон Президенти билан музокаралар ўтказди
Рустам Азимов Тожикистон Президенти билан музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг ҳамраиси Рустам Азимов 2016-йилнинг 27-декабрь куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди.

Ўзбекистон делегациясининг Тожикистонга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлади, дея қайд этди Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон.

Тожикистон раҳбарининг таъкидлашича, унинг давлати мамлакатлар ўртасида авиақатновни тиклаш борасидаги Ўзбекистон томонининг ташаббусини ижобий баҳолайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг