Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги икки томонлама шаклдаги ва халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувда икки давлатнинг турли соҳалардаги мулоқотини фаоллаштириш, жумладан буни қўшма тадбирлар ўтказиш, бизнес-доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш йўллари билан амалга ошириш маъқулланди.
Суҳбат давомида халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ҳам фикр алмашилди.