Валюта курслари 17/01/2025
$1 – 12955.26
UZS – -0.05%
€1 – 13327.08
UZS – -0.28%
₽1 – 126.44
UZS – 0.33%
Қидириш
Иқтисод 18/01/2025 Rothschild & Co Ўзбекистондаги йирик давлат активларини хусусийлаштиришда иштирок этади

Rothschild & Co Ўзбекистондаги йирик давлат активларини хусусийлаштиришда иштирок этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давактив агентлигида “Rothschild & Co” компанияси кузатув кенгаши аъзоси Баронесса Ариэл Малард де Ротшилд бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув бошида, Давактив агентлиги директори “Rothschild & Co” компанияси молиявий маслаҳатчи сифатида иштирок этган “Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan”нинг хусусийлаштирилиши бугунги кунга қадар Ўзбекистондаги хусусийлаштиришнинг биринчи муваффақиятли мисолларидан бири ҳисобланишини таъкидлаб, хорижий ҳамкорларга кўрсатган профессионал хизматлари учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, учрашувда “Rothschild & Co” компанияси вакилларига сўнги йилларда Ўзбекистонда хусусийлаштириш ва давлат мулкини бошқариш соҳасида эришилган натижалар, мазкур соҳа юзасидан норматив-ҳуқуқий базанинг такомиллаштирилганлиги, келгусидаги истиқболли режалар, жумладан, янги ишлаб чиқилаётган хусусийлаштириш дастури тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Ўз навбатида, Баронесса Ариэл Малард де Ротшилд Давактив агентлиги раҳбариятини дастлабки “Халқчил IPO” дастури муваффақиятли якунланганлиги билан табриклаб, “Rothschild & Co” компанияси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёти ва ривожи учун ўз ҳиссасини қўшишга доимо тайёрлигини билдирди.

Шундан сўнг, хориж вакиллари давлат активларини хусусийлаштириш соҳасида халқаро стандартларга мувофиқ ўзларининг турли мамлакатларда амалга оширган ижобий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Учрашув якуни бўйича томонлар жорий йилда ҳам мамлакатимизда яна бир йирик давлат активини муваффақиятли хусусийлаштириш жараёнини биргаликда амалга оширишда ҳамкорлик қилишга ва яқиндан тажриба алмашишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг