Россиялик тадбиркорлар делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Жорий йилнинг 25-28 октябрь кунлари Тошкентда “Ўзбекистон ва Россия – стратегик ҳамкорлар” мавзуида Форум бўлиб ўтади, деб хабар беради Жанубий Урал Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати.
Форум доирасида Ўзбекистон ва Россия вакиллари ишчи учрашувлари ва музокаралар ўтказишади. Шунингдек, “Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалалари” мавзуида давра суҳбати ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.