Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 19/12/2016 Россиядан Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми III чоракда 644 млн. АҚШ долларини ташкил этди
Россиядан Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми III чоракда 644 млн. АҚШ долларини ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг III чорагида Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига юборилган пул ўтказмалари ҳажми 644 млн. АҚШ долларини ташкил этди, бу эса 2015-йилнинг мазкур даврига нисбатан 11,18 фоизга камдир. Бу ҳақда РФ Марказий банки хабар беради.

Россия Марказий Банкининг маълумотига кўра,ҳисобот даврида Ўзбекистондан Россияга 20 млн. АҚШ доллари ўтказилган, 2015-йилнинг мазкур даврида эса 72 млн. АҚШ доллари ўтказилганди (-72,23%).

Россиядан Ўзбекистонга битта транзакциянинг миқдори 476 АҚШ долларини ташкил қилди. Ўтган йили бу миқдор 482 АҚШ доллари эди. Ўзбекистондан Россияга битта транзакциянинг миқдори 1295 АҚШ долларини ташкил қилди. Ўтган йили бу миқдор 1572 АҚШ доллари эди.

Россия Марказий Банкининг маълумотига кўра, пул қуйидаги пул ўтказиш тизимлари орқали амалга оширилмоқда: Anelik, BLIZKO, Contact, InterExpress, UNIStream, Western Union, Колибри, Золотая Корона, ЛИДЕР, Почта России.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг