Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази тезкор навбатчиси зудлик билан тегишли маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлариги ҳамда Ўзбекистоннинг Росиядаги элчихонаси вакилларига етказди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ишчи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси Ступино шаҳар шифохонасидан Москва шаҳридаги А.В.Вишневский номли хирургия институти ва Н.В.Склифосовский номли илмий-тадқиқот институтига жойлаштирилди.
2018 йил 14 февраль куни эрталаб А.Қаршиевнинг жасади Москва шаҳридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” орқали Тошкент шаҳрига келтирилди. Айни пайтда А.Қаршиевнинг жасади Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги қариндошларига дафн қилиш учун топширилди.