Ўзбекистон ФВВ хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида воқеа жойида Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси вафот этган, 1 нафар Россия Федерацияси фуқароси турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Вафот этган фуқаролар:
1. Ахмедов Мавлонбек Рахинбаевич 1986 й.т;
2. Сапаев Мирзабек Ибодуллаевич 1990 й.т;
3. Самандаров Наримон Алимович 1984 й.т;
4. Адамбаев Жавлонбек Ғуламович 1983 й.т;
5. Аллабердиев Азизбек Қосимович 1983 й.т;
Қайд этилишича, ҳозирда ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасади Липецк вилояти Дубровский тумани шифохонасида сақланмоқда.
Вафот этган фуқароларнинг яқинлари ва қариндошлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Тезкор рақами» (+998 71) 147-10-50 га мурожаат этишлари мумкин.