Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 01/05/2019 Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Шавкат Мирзиёев билан учрашади
Rossiya TIV rahbari Sergey Lavrov Shavkat Mirziyoyev bilan uchrashadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йилнинг 2 май куни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Қайд этилишича, Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.

Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказилиши ва сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда илгари эришилган Ўзбекистон-Россия келишувларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Томонлар халқаро муаммолар, минтақада хавфсизликни таъминлаш масалалари, жумладан Афғонистонда тинчлик жараёнларини бошлашга кўмаклашиш юзасидан фикр алмашадилар.

3 май куни Сергей Лавров Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув Меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-учрашувида қатнашади.

Бундан олдин, Сергей Лавров Ўзбекистонга келиши, уни Шавкат Мирзиёев қабул қилиши хабар берилганди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг