Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга ташриф буюради. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифингда маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Лавров МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этади. 14 апрель куни Самарқанд шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.
МДҲ ташқи ишлар вазирлари ўтган йилги ТИВлараро маслаҳатлашувлар якунларини, шунингдек, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳаракатлар дастурини амалга оширишнинг боришини муҳокама қиладилар.
Йиғилиш иштирокчилари келгуси уч йил давомида қайси шаҳарлар МДҲнинг ёшлар пойтахти бўлишини ҳам ҳал қилади.