Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 25/10/2023 Россия Ўзбекистондан экспорт қилинаётган мева ҳамда сабзавотлар учун асосий бозорлигича қолмоқда
Россия Ўзбекистондан экспорт қилинаётган мева ҳамда сабзавотлар учун асосий бозорлигича қолмоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини таҳлил қилди.

2023-йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 831,0 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 337,9 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу эса 2022 йилнинг шу давридагига нисбатан қиймат кўринишидаги 9,3 фоиз кўп демакдир.

Мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улушни шафтоли (нектарин) – 8,1 фоиз, сархил узум – 7,7 фоиз, пиёз – 6,4 фоиз, гилос – 6,4 фоиз, майиз – 5,7 фоиз, ўрик – 4,9 фоиз, қовун ва тарвуз – 4,7 фоиз, помидор – 4,2 фоиз эгаллади.

2023-йилнинг январь-сентябрь ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотлар улуши 4,7 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,9 фоиз), Покистон (15,1 фоиз), Қозоғистон (12,2 фоиз), Хитой (8,4 фоиз), Қирғизистон (8,0), Туркия (2,4 фоиз), Беларусь (1,6 фоиз), Афғонистон (1,4 фоиз), Эрон (1,0 фоиз), Ироқдир (0,9 фоиз).

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг