Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 14-сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.