Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 10/06/2016 Россия делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
Россия делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россия Савдо ва саноат вазири ўринбосари Виктор Евтухов раҳбарлигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Ташриф икки кун давом этади. Делегация таркибидан Савдо ва саноат вазирлиги ҳамда Енгил саноат корхоналари вакиллари ўрин олган.

Ташриф доирасидан Россия делегацияси ҳукумат, вазирлик ва тармоқ корхоналар вакиллари билан музокаралар ўтказишади.

Шунингдек, Россия делегацияси Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев билан учрашишди.

Томонлар текстиль саноати, Россияга пахта хом ашёсини етказиб бериш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Виктор Евтухов нинг қайд этишича, Ўзбекистон енгил саноат соҳасида Россия учун муҳим стратегик ҳамкор ҳисобланади. Унинг қўшимча қилишича, РФ 2015-йилда Ўзбекистондан умумий қиймати 150 млн. АҚШ долларилик 73,7 минг тонна пахта толасини импорт қилган. Бу кўрсаткич Россия учун умумий пахта толаси импортининг 60 фоизини ташкил этади.

Россия делегацияси шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Молия вазири Рустам Азимов билан ҳам учрашади. Ташриф доирасида пахтани қайта ишлаш заводларига бориш ҳам режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг